Спорт | 20:58 / 19.10.2018
5370
2 дақиқада ўқилади

«Уимблдон» теннис мусобақаси қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

2019 йилдан бошлаб “Катта дубулға” сериясига кирувчи “Уимблдон” теннис мусобақаси учрашувларида ҳал қилувчи сетда ҳисоб 12:12 бўлганда тай-брейк ўйналади.

Бундай қарор узоқ чўзилувчи ўйинларга барҳам бериш мақсадида қабул қилинди. Аввалги қоидаларга кўра ўйин рақиблардан бири 2 та гейм устунликка эга бўлмагунча давом этган. 

Жорий йилда “Уимблдон”нинг жанубий африкалик теннисчи Кевин Андерсон ва америкалик Жон Изнер ўртасидаги яримфинал учрашуви 6 соат 35 дақиқа давом этган. Учрашув Андерсон фойдасига 7:6 (8:6), 6:7 (5:7), 6:7 (9:11), 6:4, 26:24 ҳисобида якунланган. Эътиборлиси, ҳал қилувчи сет 3 соатдан кўпроқ давом этган. Теннисчи ғалабадан кейин қоидаларнинг ўзгартирилиши ҳақида ўйлаб кўришга чорлаган.

Бу учрашув мусобақанинг энг узоқ давом этган 2-рақамли учрашуви бўлди: 2010 йилда Жон Изнер ва француз Никола Мая ўртасидаги учрашув 11 соат 5 дақиқа давом этгандан кейин америкалик фойдасига 6:4, 3:6, 6:7, 7:6, 70:68 ҳисобида якунланган.

Энди эса ҳал қилувчи сетда 12:12 ҳисобида тай-брейк ўйналади. Бунда 2 ёки ундан кўпроқ очкога эга бўлган ва биринчи бўлиб 7 очко йиғадиган ўйинчи ғолиб бўлади.

Бу мусобақанинг барча йўналишларига тааллуқли бўлади.

Мавзуга оид