Фан-техника | 08:47 / 22.10.2018
8921
1 дақиқада ўқилади
Маск Лос-Анжелес остидаги ер ости туннелининг очилиш санасини эълон қилди
Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск ўзининг яна бир компанияси - The Boring Company'нинг биринчи туннели қачон очилишини маълум қилди. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.
«Биринчи туннель деярли тайёр. 10 декабрда очилади», - дея ёзган Маск.
Reuters агентлигининг аниқлик киритишича, гап Хоторн - Лос-Анжелес ёнидаги, худди шу номдаги округда жойлашган туннель ҳақида кетмоқда.
Маскнинг фикрига кўра, The Boring Company томонидан бурғиланаётган, Американинг йирик шаҳарлари остидаги туннеллар автомобилчиларга тезроқ ва тирбандликларсиз ҳаракатланиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск ўзини 20 млн долларлик жаримага тортган идоранинг устидан кулганди.
Мавзуга оид
14:15 / 10.11.2024
Трамп Зеленский билан «илиқ ва ёқимли» суҳбат ўтказган. Унда Маск ҳам иштирок этган
23:39 / 08.11.2024
Tesla капитализацияси 1 трлн доллардан ошди
20:11 / 07.11.2024
Маск бор кучи билан республикачиларни тарғиб қилди. Трамп уни қандай тақдирлайди?
11:50 / 05.11.2024