Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча:
1. Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсларга беришни тартибга солиш тўғрисида” 2001 йил 28 августдаги 354-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташланди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-бандида:
а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилди:
“енгил автомобилларни, мототранспорт воситаларини ижарага бериш хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар ҳамда жисмоний шахслар ўртасида енгил автомобилларни, мототранспорт воситаларини ижарага бериш юзасидан ўттиз кунгача одций ёзма шартномалар тузиш ҳолларига”;
б) учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисобланади.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 45-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинди:
“45. Нотариуслар, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда эса консуллар томонидан ҳам тасдиқланган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ишончномалари, ижара, текинга фойдаланиш ва автомототранспорт воситаларини гаровга қўйиш шартномалари, автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтиш жойи бўйича тегишли ҳудудий ИҲХДХ органларида автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказмасдан ҳисобга қўйилади.
Автомототранспорт воситаларини бегоналаштириш билан боғлиқ бўлмаган битишувларни ҳисобга олиш юридик шахслар томонидан ўз ходимларига берилган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномаларга ҳамда енгил автомобилларни ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар ҳамда жисмоний шахслар ўртасида ўттиз кунгача муддатга оддий ёзма шаклда тузиладиган енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларининг ижара шартномаларига нисбатан қўлланилмайди”.
Мавзуга оид
18:59 / 23.08.2024
«Ўзэнергоинспекция» ҳукумат бўйсунувига ўтказилади
18:32 / 15.08.2024
Сенат Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги конституциявий қонунни маъқуллади
17:09 / 28.05.2024
Вазирлар Маҳкамаси вейп ва қиздириладиган тамаки маҳсулотлари учун техник регламентни жорий қилди
13:10 / 07.02.2024