Спорт | 22:15 / 27.10.2018
6213
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон чемпиони муддатидан олдин аниқланди

Қозоғистон чемпионатининг 31-туридан ўрин олган бир ўйин якунланди.

Алматининг «Қайрат» клуби ўз майдонида Павлодарнинг «Иртиш» клуби билан беллашиб, кутилмаганда 0:1 ҳисобида ютқазди.

Бу эса мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган «Астана» клубига қўл келди. Пойтахтликлар мусобақа якунланишига 3 тур қолганида 71 очко жамғариб, «Қайрат»дан 10 очко ўзиб кетиб, муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритишди. Ўз навбатида «Қайрат» кумуш медалларга эга бўлди. Бронза медаллари 47 очко тўплаган «Тобол» клубига насиб қилди.

Бу «Астана» клубининг қаторасига бешинчи чемпионлик унвони бўлди. Бундан олдин жамоа 2014, 2015, 2016 ва 2017 йилларда олтин медалларга эга бўлган эди.

Мавзуга оид