Жаҳон | 08:34 / 29.10.2018
13732
2 дақиқада ўқилади

Земан Россия билан гаплашиш кераклигини маълум қилди

Фото: president.gov.ua

Чехия президенти Милош Земаннинг маълум қилишича, Россия томони билан мулоқотни давом эттириш керак, бироқ, шу билан бирга, унинг фикрига қўшилиш шарт эмас. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, эътибор бермаслик «энг аҳмоқона» хатти-ҳаракатдир.

«Биз Россия билан келишишга мажбур эмасмиз, аммо у билан гаплашишимиз керак», - деди Земан.

Унинг қўшимча қилишича, алоқанинг йўқлиги муносабатларни ривожлантиришда боши берк кўчага олиб келади. Бундан ташқари, сиёсатчи ўзига янги душманларни ўйлаб топадиган одамларга ачинишини билдирди.

«Мен Россия ва Хитойга иқтисодий дипломатияни қўллаб-қувватловчи сифатида катта мамнуният билан ташриф буюряпман, чунки янги бозорларни излаш муҳим», - дея билдириб ўтди Земан.

Унинг қайд этишича, «барча азимутлар сиёсати»нинг тарафдори ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй Путинни Вашингтонга таклиф қилганди.

Мавзуга оид