Олимлар юрак ва томирларга энг фойдали витаминни маълум қилишди
Организмда D витаминининг миқдори юрак ва томирлар соғлом бўлиши ва узоқ вақт зўриқишларга чидамли бўлиш имкониятига таъсир қилувчи энг кучли омиллардан бири эканлиги аниқланди. Бундай хулосага EJPC нашрида мақола чоп этган кардиологлар келишган.
“Тадқиқотимизнинг кўрсатишича, организмда D витаминининг катта миқдорда бўлиши юқорироқ чидамлилик билан боғланган. Бундан ташқари, у суяк ва юракка ижобий таъсир кўрсатишини ҳамма яхши билади. Шу сабабли озиқавий қўшимчалар қўллаб ёки шунчаки қуёшда юриб, унинг миқдорини ушлаб туриш керак”, деб айтган Виржиния университетидан Амр Мараван.
Балиқ ёғи ва D витамини олимлар аввал билмаган кўплаб фойдали хусусиятларга эга. Мисол учун, олимлар D витамини инфарктдан ўлиш эҳтимолини камайтириши, склерознинг ривожланишини секинлаштиришини аниқлашган.
Америкалик молекуляр биологлар D витамини организм ҳужайраларини қариш ва унинг оқибатлари, жумладан саратон ривожланишидан ҳимоялашда муҳим роль ўйнашини аниқлашган. Улар катта миқдорда ушбу витамин билан боқилган чувалчангларни кузатиб шундай хулосага келишган. Бундан ташқари, балиқ ёғи қанд касаллиги ва бир қатор бошқа касалликларнинг ривожланишидан ҳимоя қилади.
Олимлар D витаминининг яна бир ижобий хусусиятини очишган. Аниқланишича, организмда ушбу витаминдан қанчалик кўп бўлса, юкламаларни кўтариш қобилияти шунчалик яхши бўлади.
Бироқ олимларнинг таъкидлашича, юқоридаги хулосалар балиқ ёғи ва D витамин бўлган қўшимчаларни исталган миқдорда истеъмол қилиш мумкинлигини англатмайди – улар организмда меъёрдан кўпайиб кетганда истеъмол қилинишидан олинадиган барча “плюс”ларни йўққа чиқарувчи жиддий бузилишлар ривожланиши мумкин. Кардиологлар яқин истиқболда D витаминининг чидамлиликни максимал яхшиловчи ва шу билан бирга салбий асоратларга олиб келмайдиган оптимал дозасини аниқлашмоқчи.
Мавзуга оид
07:36 / 29.07.2024
Олимлар биринчи марта одамга бутунлай механик юракни кўчириб ўтказди
19:00 / 20.06.2024
Инсон танасининг двигатели – юракни хасталанишдан асраш. Кардиожарроҳ тавсиялари
22:48 / 04.11.2022
Ўзбек хирургияси тарихида илк бор бир пайтнинг ўзида юрак ва буйракда ноёб операция ўтказилди
08:06 / 28.01.2022