Жамият | 09:00 / 02.11.2018
52779
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Royal икки контурли иситиш қозонлари ҳақидаги энг керакли маълумот

 Фото: Royal

Инновацион икки контурли ROYAL иситиш қозонлари ҳайратлантирувчи устунликларга эга бўлиб, бир вақтда уйингизни иситиш ҳамда иссиқ сув билан таъминлаш имкониятига эга.

Деворга ўрнатиладиган янги ROYAL иситиш қозонлари осонлик билан кам жой эгаллаган ҳолда ҳар қандай деворга ўрнатилади. Ушбу қозонлар инновацион диагностика ва автоматик бошқарув тизимларига ҳамда хавфсизлик даражасини янада юқори поғонага кўтарувчи газ назорати ҳамда сейсмик назорат каби датчикларга эга. Газ назорати датчики ROYAL қозонини муттасил назорат қилади, заррача газ чиқиши билан  бир дамда қозонни автоматик ҳолда ўчиради ва муаммо ҳақида сизга хабар беради. Сейсмик назорат датчики 4-5 баллик ер қимирлашлари содир бўлаётганда қозонни автоматик ҳолда ўчиради ва сизни хатардан ҳимоя қилади.

 Фото: Royal

Иситиш қозонидан қулай фойдаланиш учун хона термостати ўрнатилган махсус бошқарув пульти мавжуд. Унинг ёрдамида сувни бир зумда қиздирадиган ва уйни максимал даражада иситадиган ёки электр энергиясини тежаб ишлатадиган “тежамкорлик” тизимларини созлаш имконияти бор. Бундан ташқари, тежамкорликка улкан ҳисса қўшадиган функциялардан бири - бу бошқарув пультига ўрнатилган таймердир. Таймер ёрдамида уйни тарк этаётганингизда қозонни ўчиришингиз ва қайтиб келишингиздан олдин ёқиб, уйни иситишингиз мумкин.

 Фото: Royal

Янги ROYAL иситиш қозонининг энг катта устунликларидан бири – бу инновацион, патентланган, интеграция қилинган иссиқлик алмашувчи мосламадир. Ушбу мослама туфайли, янги ROYAL иситиш қозони бошқа иситиш қозонларга қараганда кўпроқ сув иситишга ҳамда узоқроқ ҳизмат қилишга қодир.

Янги турдаги иситиш қозонларни ишлаб чиқариш Жанубий Кореянинг Kiturami компанияси билан ҳамкорликда ишга туширилган. Ҳозирда 15 Alfa, 18 Alfa ва 24 Alfa номли, 150 кв.м. 190 кв.м.  ва 240 кв.м. майдонли уйни исита олувчи моделлар ишлаб чиқарилиши бошланган.

 Фото: Royal

Ушбу иситиш қозонларининг комплектида 40 метргача масофада бемалол ишлайдиган хона термостати ўрнатилган махсус бошқарув пульти мавжуд. Иситиш қозони ҳаттоки ертўла ёки қозонхонада ўрнатилган ҳолда ҳам уни уйдан туриб бемалол бошқариш мумкин.

ROYAL иситиш қозонлари билан бир комплектда коаксиал дудбурон мавжуд. Ушбу дудбуроннинг конструктив хусусиятлари туфайли қўшимча вентиляция ускуналари умуман шарт эмас.

Коаксил дудбурон оддий дудбуронларга қараганда анча қулайроқ ва юқори хавфсизлик даражасига эга. 

 Фото: Royal

Қўшимча маълумот учун www.facebook.com/royaluzb сайтларига ташриф буюринг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид