Спорт | 09:48 / 03.11.2018
10949
1 дақиқада ўқилади

Оксана Чусовитина жаҳон чемпионатида тўртинчи бўлди

Фото: МОҚ ахборот хизмати

Қатар пойтахти Доҳада спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Оксана Чусовитина ҳам иштирок этди. 

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, жаҳон гимнастикаси афсонаси ўзининг севимли йўналиши ҳисобланган таяниб сакраш машқларида 14,300 очко жамғарди ва тўртинчи ўринни эгаллади.

Оксананинг қайд этишича, мусобақада ўз даражасида иштирок эта олмаган, бунга оғриқ халал берганини айтиб ўтди. Аммо, 2019 йилда Штутгарт мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида совринли ўринларни қўлга киритиб, Токио 2020 Олимпия ўйинларига йўл олишини таъкидлади.

Спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати.

Аёллар. Таяниб сакраш:

1. Симона Бэйлз (АҚШ) — 15,366
2. Шэллон Олсен (Канада) — 14,516
3. Алекса Морено (Мексика) — 14,508
4. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) — 14,300.

Мавзуга оид