Apple талаб камлиги боис iPhone XR смартфонларини қўшимча ишлаб чиқармайдиган бўлди
Американинг Apple корпорацияси талаб камлиги сабабли iPhone XR смартфонларини қўшимча ишлаб чиқаришни бекор қилди, шу билан бирга iPhone 8 ва iPhone 8 Plus моделларига буюртмаларни оширди, деб ёзмоқда Япониянинг Nikkei газетаси.
"Foxconn дастлаб XR модели учун 60га яқин йиғув линиясини тайёрлаганди, аммо талаб камлиги сабабли улардан 45га яқинигина ишлаб келмоқда", — деган вазиятдан хабардор манба.
Шу тарзда Foxconn ушбу моделдаги смартфонларни кунига 100 мингтага камроқ ишлаб чиқарадиган бўлган.
Бундан ташқари, iPhone 8 ва iPhone 8 Plus моделларига 5 миллионта кўпроқ буюртма тушган.
"Apple аввалроқ ушбу чоракда iPhone эски моделидан 20 миллионта ишлаб чиқаришни режалаштирганди, аммо бу рақам 25 миллионтага оширилди", — деган манба.
Мавзуга оид
22:57 / 28.09.2024
Apple OpenAI компаниясини молиялаштиришда иштирок этишдан бош тортди
12:14 / 26.09.2024
iPhone 16'даги ўзгаришлар ва “понт” учун 3 карра тўлов — Apple кутилмаларни оқлаяптими?
22:57 / 24.09.2024
Apple App Store дўконидан 100 га яқин VPN-иловани ўчириб ташлади
21:48 / 18.09.2024