Тошкентдаги спорт иншоотлари қурилиш-таъмирлаш ишларига масъуллар қатъий огоҳлантирилди
Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев томонидан Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Миробод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманларидаги спорт иншоотларининг қурилиши, капитал таъмирланиши борасида олиб борилаётган ишлар қониқарли даражада ташкил этилмаётганлиги аниқланди. Бу ҳақида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, Миробод тумани Қўйлиқ-3 мавзесида жойлашган Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг сунъий қопламали стадионидаги ишлар ўз ниҳоясига етказилмаганлиги аниқланди.
Шунингдек, Мирзо Улуғбек тумани 1-болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли «Катта Қорасув» маҳалласи ҳудудида жойлашган ёпиқ сузиш ҳавзаси ва Учтепа тумани «Кўҳна Чўпонота» маҳалласида жойлашган 2-болалар-ўсмирлар спорт мактабининг ёпиқ сузиш ҳавзалари жорий йил фойдаланишга топширилиши белгиланган. Бироқ айрим масъулларнинг ўз ишига совуққонлик билан ёндашганлиги сабабли, қурилиш ишлари орқада қолган.
Вазир масъулларга ушбу ҳолат ва мавжуд муаммоларнинг ечими юзасидан аниқ кўрсатмалар ва қатъий огоҳлантириш берди ҳамда кунига навбати билан икки сменада иш ташкил этиб, 2018 йил 25 декабрь санасига қадар объектни топшириш вазифаларини юклади.
Дилмурод Набиев муассаса раҳбарларига замонавий маркетинг усулларидан унумли фойдаланган ҳолда давлат-хусусий шерикчилиги кўринишида ҳамкорликни йўлга қўйиш, олинган даромад ҳисобидан сузиш ҳавзалари фаолиятини самарали ташкил этиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фидойи мураббийларни тақдирлаш лозимлигини қайд этди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 20 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда Сирдарё, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қурилиш ишлари орқада қолаётган иншоотлар бўйича топшириқлар берилган эди.
Мавзуга оид
14:36 / 07.11.2024
Таълим муассасалари ўқув дастурига ўқотар қуроллар тактик-техник тавсифлари амалий машғулотлари киритилади
20:22 / 21.10.2024
Енгил касалликларни дори билан даволашга ўрганиб қолишнинг олди олинади
20:31 / 20.09.2024
Олимпия шаҳарчаси ҳудудида хоккей мажмуаси қурилиши мумкин
14:53 / 06.09.2024