Фан-техника | 20:10 / 06.11.2018
12629
1 дақиқада ўқилади

Telegram фаолиятида яна муаммолар кузатила бошланди

Жаҳоннинг айрим давлатлари, жумладан, Ўзбекистонда ҳам бугун Тошкент вақти билан соат чамаси 18:00 лардан бошлаб Telegram мессенжери фаолиятида узилишлар кузатила бошлаган.

Мессенжер ишида бундай узилишлар Россия пойтахти Москва шаҳри, Украинада, Германия, Бенилюкс давлатлари, Италияда ҳам кузатилган.

Соат 20:00 лардан бошлаб мессенжер ишида жонланиш кузатилган.

Telegram мессенжери асосчилари бу узилишнинг боиси нималиги ҳақида ҳозирча расмий ахборот тақдим этишгани йўқ.

Мавзуга оид