Жаҳон | 22:36 / 07.11.2018
4845
2 дақиқада ўқилади

Туркия Лаосда элчихона очди  

Фото: РИА Новости / Максим Блинов

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу Лаосга ташрифи вақтида Туркиянинг бу давлатдаги элчихонаси очилиши маросимида иштирок этди.   

Човушўғлу Лаос пойтахти Вьентьяндаги элчихонанинг очилиши маросимида у Лаосга ташриф буюрган Туркиянинг биринчи ташқи ишлар вазири бўлганини айтган. У Лаосда элчихона очилиши билан Туркия Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ташкилоти АSEАN’га аъзо барча давлатлар билан дипломатик миссияларга эга бўлганини қўшимча қилган. 

Човушўғлунинг айтишича, Туркиянинг бутун дунёдаги дипломатик ваколатхоналари сони 240 тага етди ва у бу кўрсаткич бўйича дунёда 5-ўринни эгаллайди. Унинг таъкидлашича, Туркия  икки йил ичида бу сонни 269 тага етказмоқчи. “Африканинг ўзида 41 та элчихонамиз бор. Биз икки йил ичида Африканинг 54 та давлатида 50 та дипломатик ваколатхонамиз бўлишини истаймиз”, деб таъкидлаб ўтган Туркия ташқи ишлар вазири.     

Ўз навбатида, Лаос ташқи ишлар вазири Салэмсай Коммасит элчихонанинг очилишидан мамнуният билдирган ва икки давлат ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига тилак билдирган.

Мавзуга оид