Ўзбекистон | 18:50 / 08.11.2018
172337
3 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокимлари: улар ҳозир нима иш билан банд?

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг собиқ ўринбосари Зойир Тоирович Мирзаев 7 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

2010 йилнинг 17 декабридан 2016 йилнинг 15 декабригача Самарқанд вилоятини бошқарган Зойир Тоирович Мирзаев айни пайтда туман ҳокими вазифасига тайинланган учинчи собиқ Самарқанд вилояти ҳокими бўлмоқда.

Фото: Зойир Тоирович Мирзаев

Унгача 2006 йилнинг декабридан 2008 йилнинг апрелигача вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Аъзамхон Усмонович Баҳромов аввал Қўшработ тумани ҳокими (04.09.2017 – 11.11.2017) ва 2017 йил 11 ноябрдан Каттақўрғон туман ҳокими вазифасига тайинланган эди.

Фото: Аъзамхон Усмонович Баҳромов 

2016 йилнинг 23 декабридан 2017 йилнинг 12 июнига қадар Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Ҳиммат Қўчқорович Оқбўтаев 2017 йилнинг 11 ноябридан буён Қўшработ тумани ҳокими вазифасида ишламоқда.

Фото: Ҳиммат Қўчқорович Оқбўтаев

Хўш, мустақиллик йилларида Самарқанд вилоят ҳокимлигига тайинланган раҳбарлар айни пайтда нима иш билан банд?

KUN.UZ очиқ манбалардан тўплаган маълумотларга кўра, вилоятга раҳбарлик қилган собиқ амалдорларнинг кўпи ҳамон давлат ишида ишлашмоқда. Уларнинг орасида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бор.

  • Пўлат Мажидович Абдураҳмонов (1992 йил, январь — 1995 йил, ноябрь) — нафақада
  • Алишер Мардиевич Мардиев (1995 йил, ноябрь — 1998 йил, октябрь) — нафақада
  • Эркин Маҳмудович Рўзиев (1998 йил, октябрь— 2001 йил, сентябрь) — нафақада
  • Шавкат Миромонович Мирзиёев (11.09.2001 — 11.12.2003) — Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Рустам Ибрагимович Холмуродов (16.12.2003 — 09.07.2004) — СамДУ ректори
  • Мамаризо Бердимуротович Нурмуратов (10.07.2004 — 12.2006) — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси
  • Aъзамхон Усмонович Баҳромов (2006 йил, декабрь — 2008 йил, апрел, ввб) — Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими
  • Ўктам Исаевич Барноев (15.04.2008 — 17.12.2010) — Бухоро вилояти ҳокими
  • Зойир Тоирович Мирзаев (17.12.2010 — 15.12.2016) —  Шароф Рашидов тумани ҳокими
  • Ҳиммат Қўчқорович Оқбўтаев (23.12.2016 — 12.06.2017) — Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокими
  • Туробжон Икромович Жўраев (13.06.2017 — 2018 йил, июль) — терговда
  • Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов (2018 йил 13 июлдан) — Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи.

Мавзуга оид