Samsung мослашувчан экранли смартфонини намойиш қилди
Samsung иккига буклаш мумкин бўлган смартфон прототипини намойиш қилди. Тақдимот 7 ноябрь куни ишлаб чиқарувчилар конференциясида бўлиб ўтди. YouTube’да жонли трансляция узатилди.
Мослашувчан дисплей Infinity Flex технологиясида ишланган бўлиб, экран диагонали очиқ ҳолатида 7,3 дюймни ташкил қилади. Samsung яқин ойларда мослашувчан дисплейларни оммавий ишлаб чиқаришга старт беришни режалаштирмоқда.
Видеода Samsung вакили номсиз смартфонни намойиш қилди. У қурилманинг расмий тақдимот санасига аниқлик киритмади, фақат бу тез орада кутилаётганини қайд этди. CNBC маълумотига кўра, Google’нинг Android ишланмалар бўйича президенти Дэйв Берк мослашувчан экранли Samsung смартфони 2019 йилда тақдим этилишини айтган.
Watch Samsung's foldable phone in action, from its #SDC18 demo 👀 pic.twitter.com/OTuCtviIL0
— CNET (@CNET) November 7, 2018
Мавзуга оид
21:57 / 26.09.2024
Samsung ходимлари радиацияга учрагани туфайли компания жаримага тортилди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
12:24 / 06.09.2024