Жанубий Корея Шимолий Кореяга 200 тонна мандарин совға қилди
Жанубий Корея ҳукумати мамлакат президентига туҳфа қилинган деликатес қўзиқоринларга жавоб тариқасида Шимолий Кореяга 200 тонна мандарин жўнатди. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
“Мандаринлар ҳозир ғарқ пишгани ва Шимолий Кореяда кам учраши сабабли танланди”, деб айтган Жанубий Корея президенти вакили.
Мевалар ортилган юк самолётлари Чежудо оролидан жўнатилган. Самолётда Жанубий Кореянинг миллий бирлашув ишлари бўйича вазири Чхон Хэ Сон ва президентнинг икки томонлама муносабатлар бўйича котиби Со Хо ҳам бўлган.
Мандаринлар 20 минг қутига жойланиб, 4 та партияга бўлинган. Ҳар бир партия учун 4 тадан самолёт тайёрланган
20 сентябрда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Инга 2 тонна мацутакэ навидаги қўзиқорин туҳфа қилган. Ушбу совға Шимолий Кореядаги яқинлари билан ҳали бирлашмаган оилаларга улашилган. Шунингдек, Ким Чен Ин жанубий кореялик ҳамкасбига Шимолий Кореяда олинган пхунсан зотидаги иккита ит совға қилган.
Мавзуга оид
11:20 / 19.09.2024
Шимолий Корея яна ракета синовларини ўтказди
17:21 / 14.09.2024
Ўзбекистонлик ҳарбийлар Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро мусобақада 1-ўринни қўлга киритди
09:48 / 12.09.2024
Шимолий Корея яна баллистик ракеталар учирди
14:33 / 10.09.2024