Фан-техника | 11:43 / 12.11.2018
14548
2 дақиқада ўқилади

Samsung букилувчан экранли смартфонни қачондан сотиши маълум бўлди

Фото: Samsung Electronics

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси 2019 йил март ойида Galaxy F букилувчан экранли смартфон сотувини бошлаш ниятида. Бу ҳақда душанба куни Yonhap агентлиги хабар берди.

Унинг соҳадаги манбалари маълумотига кўра, компания 2019 йил февраль ойида Galaxy S10 смартфонини, март ойида - Galaxy F ва бешинчи авлоддаги (5G) мобиль алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайдиган S10 моделини тақдим этади. Шарҳловчилар фикрича, букилувчан экранли смартфоннинг тақдимоти февраль ойидаги Mobile World Congress мобиль соҳа кўргазмасида бўлиб ўтиши мумкин, савдоларнинг расмий бошланиши эса март ойига режалаштирилган

Шу билан бирга, Samsung Electronics’нинг IT ва мобиль қурилмалар бўлими раҳбари Донг Жин Ко маълум қилишича, камида 1 миллион дона Galaxy F ишлаб чиқарилади. Норасмий маълумотларга кўра, янгилик тахминан 1,8 минг долларга тушади.

 

Мавзуга оид