Жаҳон | 13:52 / 12.11.2018
7982
1 дақиқада ўқилади

Саудия ОПЕК тугатилиши тўғрисидаги хабарларга изоҳ берди

Фото: РИА Новости / Виталий Белоусов

Саудия Арабистони энергетика вазири Холид ал-Фолиҳ Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПEК)нинг эҳтимолий тугатилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Аввалроқ, The Wall Street Journal нашри мамлакатда ОПЕКнинг тугатилиши қандай натижаларга олиб келиши таҳлил қилинаётгани ҳақида хабар берганди. 

Тадқиқот ОПЕКнинг нефть бозорини барқарорлаштиришдаги ролини ўрганишга асосланган. Экспертларнинг хулосасига кўра, бу ташкилотнинг йўқ бўлиши «анча ўзгарувчан нарх муҳитини юзага келтиради ва жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади».  
 
Вазирнинг сўзларига кўра, бундай режалар ҳозирча йўқ.

«Мен сизларга ишонтириб айтишим мумкинки, ОПEКни тугатиш борасидаги режалар ҳозирги кунда йўқ», - деди Холид ал-Фолиҳ ADIPEC конференциясида сўзлаган нутқида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ОПЕК+ қўмитаси 2019 йилда нефть қазиб олишни қисқартиришни муҳокама қилиши хабар берилганди.

Мавзуга оид