Жаҳон | 19:02 / 14.11.2018
32919
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг энг бақалоқ актёри қандай қилиб 40 кило вазн ташлаганини айтди

Россия киноси ва театрининг энг бақалоқ актёри Александр Семчев "Стархит"порталига ўзининг озиш сирини очди. Россияда хизмат кўрсатган артист нақд 40 килограмм вазн ташлаган.

Фото: Instagram

Озиб қолган актёрнинг суратини кўрган мухлислари уни оғир касалликка чалинган деб гумон қилишди. Аммо 49 ёшли актёр уларни тинчлантирди.

— Озишимнинг сабаби касаллик эмас, тўғри овқатланиш. Айни пайтга келиб 40 килограмм вазндан халос бўлдим. Қандай дейсизми? Буханка нон, қовурилган овқатлардан воз кечдим, соғлом овқатланишга ўтдим, тез-тез, лекин оз-оздан овқатланяпман,— деди Семчев.

Артистнинг сўзларига кўра, у таом миқдорини камайтирган, қайнатилган товуқ гўшти ҳамда сархил мева-сабзавотларни кўпроқ истеъмол қила бошлаган.  

Актёр Александр Семчев "Ликвидация", "Маросейка, 12" сериаллари ва "Тўй", "Сайлов куни" каби фильмлардаги роллари орқали танилган.

Мавзуга оид