Жаҳон | 20:23 / 14.11.2018
9938
1 дақиқада ўқилади

Туркия 83 та давлатдан Гулен тарафдорларининг топширилишини талаб қилди

Туркия 83 та давлатдан Фатҳулла Гулен бошчилик қилувчи FETO ҳаракатининг 452 аъзоси топширилишини талаб қилди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу маълум қилган. 

“FETO’нинг хорижий бўлимлари бошлиқлари бўйича олиб борилган тергов доирасида 452 кишининг топширилишига  сўров тайёрланди. Бу сўровлар улар аниқланган 83 давлатга жўнатилди”, деб айтган Човушўғлу.

Туркия ҳукумати Гуленни 2016 йил 16 июлга ўтар кечаси содир этилган давлат тўнтарувига уринишга алоқадорликда айблаб келади. Анқара Вашингтондан АҚШда яшовчи ва Туркияда сиртдан ҳибсга олинган Гуленнинг топширилишини талаб қилиб келади. Гуленнинг ўзи эса тўнтарувга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаб келади. 

Мавзуга оид