Ўзбекистон | 15:14 / 15.11.2018
10404
3 дақиқада ўқилади

Республика мулки объектлари рўйхати маълум қилинди

Фото: Depositphotos

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулки (муниципал мулк) объектларини оқилона ва самарали бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан республика мулки объектлари рўйхати тасдиқланиши мумкин.

Республика мулки объектлари рўйхати
 
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида ер (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), ер ости бойликлари, ички сувлар, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси.
2. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар.
3. Бутун мамлакат тарихи ва маданияти учун алоҳида аҳамиятга молик тарихий, илмий, меъморий, бадиий ва мемориал қимматга эга бўлган республика аҳамиятидаги моддий маданий мерос объектлари.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармаларининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маблағлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро резервлари.
5. Пул муомаласи бўйича хизмат кўрсатувчи давлат ташкилотлари, қимматли қоғозларни, орденларни, медалларни ва почта тўлови белгиларини ишлаб чиқаришни таъминловчи корхоналар ва ташкилотлар.
6. Ўзбекистон Республикасининг давлат захиралари.
7. Фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик мақсадидаги мол-мулк.
8. Давлат ҳокимияти органларининг оператив бошқарув ҳуқуқи асосидаги мол-мулки.
9. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг, Давлат хавфсизлик хизматининг, Ички ишлар вазирлигининг ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг корхоналари, муассасалари ва ҳарбий-техникавий мол-мулки.
10. Республика миқёсидаги давлат бошқаруви органларининг,
 шунингдек уларнинг ҳудудий тузилмаларининг оператив бошқарув ҳуқуқи асосидаги мол-мулки.
11. Республика миқёсидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари.
12. Муассиси республика миқёсидаги давлат органлари ҳисобланган давлат унитар корхоналарининг оператив бошқарув ҳуқуқи асосидаги
мол-мулки.
13. Давлат мулкини бошқариш соҳасидаги масъул давлат бошқаруви органига берилган хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондларидаги давлат улушлари.
14. Республика бюджети маблағлари ёки давлатнинг бошқа маблағлари ҳисобидан яратилган интеллектуал фаолият натижалари.
15. Давлат мактабгача таълим муассасалари.
16. Давлат халқ таълими муассасалари.
17. Давлат ўрта махсус ва касб-ҳунар ўқув юртлари.
18. Давлат соғлиқни сақлаш муассасалари.
19. Давлат олий ўқув юртлари, тадқиқот институтлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлари Академиясининг мол-мулки.
20. Санитария-эпидемиология марказлари.
21. Суд-тиббий экспертизаси объектлари.
22. Жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг корхоналари
23. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари.

Мавзуга оид