Ўзбекистон | 09:50 / 18.11.2018
76666
2 дақиқада ўқилади

Саратовда поезд ва автобус тўқнашувида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахси маълум қилинди

© Фото : ИА "Взгляд-инфо"

Россиянинг Саратов областида юк поезди ва автобус тўқнашувида ҳалок бўлган 5 нафар ўзбекистонликнинг шахси маълум бўлди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.

Вазирлик хабарига кўра, жорий йил 17 ноябрь куни Москва вақти билан соат 12:00ларда Саратов области Озинский райони ҳудудидан ўтувчи «Саратов – Уралск – Қозоғистон» автомобиль йўлининг 225-километрида темир йўл поезди кесишмасида юк поезди ва «Сетра» русумли автобус иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Мазкур ЙТҲ натижасида автобус салонида бўлган 7 кишидан 5 нафари (Ўзбекистон фуқаролари) воқеа жойида ҳалок бўлган, 2 нафари (Қозоғистон фуқаролари) тан жароҳати олган.

Ҳалок бўлган йўловчилар рўйхати:

1. Абдуманноб Maxмуталиевич Бозоров, 1975 йилда туғилган;

2. Алимардон Қосималиевич Эгамов, 1986 йилда туғилган;

3. Гулхумор Жумабоевна Қосимова, 1987 йилда туғилган;

4. Орзихон Ўктамовна Халилова, 1987 йилда туғилган;

5. Муроджон Юсупович Заидов, 1975 йилда туғилган.

Ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасади Озинский тумани марказий шифохонаси моргида сақланмоқда.

Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳамкорликда ҳалок бўлган фуқароларнинг шахсига тўлиқ аниқлик киритиш, яқин қариндошларига хабар бериш бўйича ташкилий ишларни амалга оширмоқда.

Мавзуга оид