Жаҳон | 08:41 / 19.11.2018
8448
1 дақиқада ўқилади

APEC саммити декларациясига ким қарши чиққани маълум бўлди

Фото: Fazry Ismail/Pool/AFP via Getty Images

APEC саммитининг якуний декларацияси билан боғлиқ тушунарсиз ҳолат Хитойнинг ушбу ҳужжатдаги иборадан норози эканлиги билан боғлиқ. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Пекин «Биз протекционизм, жумладан, савдодаги барча адолатсиз амалиётларга қарши курашишга келишиб олдик», деган иборага қарши чиққан.

Қайд этилишича, Хитой вакиллари бундай гап ХХРнинг «савдо усулларини тўсиб қўйиши» ҳақида маълум қилганлар.

Шу билан бирга, саммитдаги қолган барча иштирокчилар декларациянинг дастлабки вариантига рози бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ вице-президенти Майк Пенс савдо уруши қандай шартда тўхтатилишини айтганди.

Мавзуга оид