Иқтисодиёт | 22:28 / 20.11.2018
6840
1 дақиқада ўқилади
Brent нефти нархи 5 фоизга арзонлашиб кетди
20 ноябрда нефть бозорида таклифнинг кўпайиши хавотири сабабли нархларнинг кескин тушиши кузатилди.
Brent навидаги нефтнинг январдаги фьючерслари нархи Лондон биржасида 3,12 долларга тушиб, 63,67 долларни ташкил қилган.
WTI нефтининг январдаги фьючерслари нархи эса Нью-Йорк товар биржасида 3,14 фоизга арзонлашиб, 54,06 долларни ташкил қилган.
АҚШда ёнилғи захиралари ва нефть олиш ҳажмининг ошиши ҳамда Эронга қарши кутилгандан “юмшоқроқ” санкцияларнинг киритилиши нефть бозорида таклифнинг кўпайиши мумкинлигини кўрсатмоқда. ОПЕК+ давлатлари 2019 йилда нефть олиш ҳажмини камайтириш бўйича келишишлари ҳақидаги гаплар ҳам нефтнинг арзонлашишига тўсқинлик қила олмаган.
Мавзуга оид
23:45 / 26.09.2024
Саудия Арабистони нефт қазиб чиқаришни ошириб, Россия бюджетига зарба беришга тайёрланмоқда
16:31 / 09.06.2023
Reuters: Ар-Риёднинг нефть қазиб олишни қисқартириш қарори ОПEК+ давлатлари учун сюрприз бўлди
16:56 / 27.05.2023
Дронлар Россиядаги нефть қувурларига ҳужум қилишда давом этмоқда
23:26 / 15.05.2023