Жамият | 17:52 / 20.11.2018
7786
1 дақиқада ўқилади

«Ўзагросуғурта» Навоий вилоят филиали бошқарувчисига маъмурий жарима жазоси қўлланилди 

Бош прокуратура томонидан фуқаро Ф.Э.нинг «Ўзагросуғурта» АЖ Навоий вилоят филиали мансабдор шахсларининг ҳаракатларидан норозилиги ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда маҳкама матбуот хизмати.

Аниқланишича, филиал бошқарувчисининг 19.10.2018 йилдаги буйруғига асосан Ф.Э. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ўрганишда, мазкур буйруқ қонунга зид эканлиги аниқланиб, унга нисбатан протест келтирилди ва бекор қилиниши таъминланди.

Шунингдек, «Ўзагросуғурта» АЖ Навоий вилоят филиали бошқарувчиси А.Қ.га МЖтКнинг 49-моддаси билан маъмурий жарима жазоси қўлланилди.

Мавзуга оид