Спорт | 22:47 / 22.11.2018
17719
1 дақиқада ўқилади

Усмон Дембеленинг зарарли одатлари ошкор бўлди

«Барселона» ҳужумчиси Усмон Дембеленинг интизомни хуш кўрмаслиги аён бўлди.

Goal хабарига кўра, франциялик футболчининг уйидан жуда кўп миқдорда фастфуд (хот-дог, гамбургер) қутилари топилган. Ўз навбатида, футболчи «Барселона» бош-ошпази томонидан тайёрланган фойдали балиқ овқатини емаган. 

Бундан ташқари, Дембеле жуда кўп вақтини видео-ўйинларга сарфлаши маълум бўлган. Баъзан, шу сабабли машғулотларга кеч қолган.

«Барселона» футболчининг ҳулқ-атворини унинг агенти билан муҳокама қилиб олган. Клуб Дембелени сотиб юбориши ҳам мумкин.

Мавзуга оид