Сорос жамғармаси АҚШ конгрессига Facebook бўйича чақириқ билан чиқди
Молиячи ва миллиардер Жорж Сорос томонидан ташкил этилган «Очиқ жамият» жамғармаси вакили АҚШ конгрессини Facebook корпорацияси устидан назорат ўрнатишга чақирди. Бу компания танқидчиларни обрўсизлантириш учун Definers Public Affairs консалтинг фирмаси хизматларидан фойдалангани ҳақидаги хабарлар сабабли юз беради, деб ёзмоқда The Wall Street Journal газетаси.
Нашр Facebook собиқ топ-менежери Эллиот Шрагенинг корпорация Соросга медиа ҳужумларни амалга оширгани ҳақидаги сўзларига изоҳ сўраб, фонд расмий вакили Патрик Гаспардга мурожаат қилди.
Гаспарднинг жавоб қайтаришича, агар корпорация ҳақиқатдан ҳам Соросга «зарар» етказиш истагида бўлса, унда АҚШ Конгресси унинг устидан назорат ўрнатиши лозим. Унинг қўшимча қилишича, жамғарма томонидан молиялаштирилувчи баъзи компаниялар «Facebook’дан озодлик» кампаниясида қатнашган, бироқ хайрия ташкилотидан бунинг учун пул олишмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Facebook собиқ топ-менежери Жорж Соросга ҳужумларни тан олганди.
Мавзуга оид
19:42 / 22.10.2024
Facebook ва Instagram машҳур инсонлардан фойдаланилган реклама фирибгарлигига қарши курашади
13:53 / 22.10.2024
Мета бепул овқатланиш купонларига маиший буюмлар харид қилган ходимларни ишдан бўшатди
23:24 / 12.10.2024
Meta Молдовадаги президентлик сайловлари олдидан фейк аккаунтларни ўчириб ташлади
19:21 / 04.10.2024