Жамият | 12:54 / 26.11.2018
9263
1 дақиқада ўқилади

Фуқарони 348 млн сўмлик палма ёғига «ухлатиб» кетишди 

Иллюстратив фото

Наманган туманида 17 ноябрь куни Чорбоғ маҳалласида яшовчи М.О. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 20 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи В.Ю. 348 млн. 300 минг сўмлик “Лаззат” номли палма ёғларини олиб кетиб, пулини 10 кун ичида олиб келишини айтиб, алдов йўли билан ишончига кириб, пулларни шу кунга қадар бермаётганлигини маълум қилган. Кўрилган чоралар натижасида В.Ю. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид