Фан-техника | 08:26 / 26.11.2018
7886
1 дақиқада ўқилади
Илон Маск Марсга йўл олишга тайёрлигини маълум қилди
SpaceX компанияси раҳбари Илон Маскнинг маълум қилишича, Марсга 70 фоизлик эҳтимол билан шахсан ўзи йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Axios хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, у бундай парвозларни етти йилдан сўнг амалга ошириш мумкин, деб ҳисоблайди, чипталар эса тахминан бир неча юз минг долларга тушади.
У парвозлар Ердаги муаммолардан қочмоқчи бўлган бой одамлар учун ўзига хос ечим бўлиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотга қўшилмади.
Маскнинг сўзларига кўра, Марсда ўлим эҳтимоли Ердагидан кўра анча юқоридир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маск Лос-Анжелес остидаги ер ости туннелининг очилиш санасини эълон қилганди.
Мавзуга оид
22:34 / 30.09.2024
Илон Маск «дронлар тўдаси» ўртасида жанглар содир бўлишидан огоҳлантирди
21:50 / 28.09.2024
Бразилия Олий суди Х ижтимоий тармоғига янги жарима белгилади
22:47 / 25.09.2024
Тадқиқотчилар Марсдаги вулқонлар қайта уйғониши мумкинлигини маълум қилди
14:30 / 23.09.2024