Жаҳон | 13:55 / 27.11.2018
11189
1 дақиқада ўқилади

Жек Ма Хитой Коммунистик партиясига аъзо экани ошкор бўлди

Фото: REUTERS/Ted S. Warren/Pool

Хитойлик миллиардер ва Alibaba асосчиси Жек Ма Хитой Коммунистик партияси аъзоси. Бу ҳақда компартиянинг «Жэньминь жибао» расмий газетаси хабар берди. Унинг партияга айнан қачон кирганига аниқлик киритилмаган, деб ёзмоқда «Ведомости».

Нашр ислоҳотлар ва очиқлик - ҳукмрон партия иқтисодий ислоҳотлар дастурига катта ҳисса қўшган 100 кишидан иборат рўйхатни эълон қилди. Унда таъкидланишича, Ма Хитой компартиясига аъзодир.

«Унинг раҳбарлигида Alibaba Group бозордаги қиймати бўйича жаҳондаги энг катта ўнта компаниядан бирига айланди ва Хитойни электрон тижорат, интернет-молия ҳамда булутли ҳисоблаш соҳасида дунёдаги етакчи ўйинчига айлантирди», - дея таъкидлайди «Жэньминь жибао».

Сиёсий қарашлар компанияда бизнес қарорларни қабул қилиш жараёнига таъсир қилмайди, дея айтиб ўтган Alibaba матбуот котиби Reuters сўровига.

Мавзуга оид