«Зиёрат туризми»ни ривожлантириш лойиҳаси ишлаб чиқилди
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан республикада «Зиёрат туризми»ни ривожлантириш мақсадида, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Диний ишлар бўйича қўмитанинг қўшма қарорига мувофиқ, «Ҳалол талаблари асосида маҳсулотлар ва хизматларни ихтиёрий сертификатлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низом лойиҳаси тайёрланди.
Агентлик хабарида билдирилишича, бу ўзбекистонлик тадбиркорлар учун Европа давлатларига маҳсулотларини экспорт қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида, СЕ маркировкани маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан қўллаш учун амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Туркия, Украина, Германия ва Словакия давлатларининг сертификатлаштириш идоралари билан музокаралар ўтказилди ҳамда тегишли ташкилотлар билан алоқа ўрнатиш мақсадида Келишув лойиҳалари тайёрланди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:39
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда қўшма туристик йўналиш яратилиши мумкин
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024