Авиакомпания ходими болани ноодатий исми учун мазах қилди
АҚШнинг Southwest Airlines авиакомпанияси ходими 5 ёшли қизчани инглиз алифбосининг илк беш ҳарфидан ташкил топган исми учун мазах қилди.
ABC13 телеканалининг маълум қилишича, воқеа Эйбисиди Редфорд (Abcde Redford) исмли 5 ёшли қизча Калифорниядаги Санта-Анадан Техасдаги Эл-Пасога учувчи самолётга ўтираётганда юз берган.
Йўловчиларни кутиб олаётган ходим қизчани бармоғи билан кўрсатиб, унинг устидан кула бошлаган ҳамда унинг парвоз талонини суратга олиб, интернетда жойлаштирган. Қизчанинг онаси бу ҳолатдан аччиқланиб, шикоят қилган.
Бироқ компания аёлнинг мурожаатини инобатга олмаган. Бўлиб ўтган воқеа оммалашгандан кейингина авиакомпания узр сўраган. Авиакомпания ўз ходимига ушбу қилмиши учун бирор жазо қўллагани-йўқлиги маълум қилинмаган.
Қизнинг исми жуда ҳам ноёб ҳисобланмайди. Vocative сайти маълумотларига кўра, АҚШда Эйбисиди исмли 328 киши яшайди.
Мавзуга оид
01:19 / 07.09.2024
Германия авиарейсларни кечиктириш ва бекор қилиш сони бўйича етакчига айланди
18:23 / 06.09.2024
Lufthansa Германиядан Ўзбекистонга авиақатновларини тиклаши мумкин
18:59 / 09.08.2024
Georgian Airlines авиакомпанияси Навоийга юк парвозларини йўлга қўйди
08:15 / 02.08.2024