Жаҳон | 15:39 / 02.12.2018
10664
1 дақиқада ўқилади
Порошенко Германиянинг Қора денгиздаги ҳарбий иштирокини кучайтириш зарурлигини айтди
Германия ва унинг иттифоқчилари Россияни тўхтатиб туриш учун Қора денгиздаги ҳарбий иштирокини кучайтириши керак, деди Украина президенти Петр Порошенко Funke Media Group’га берган интервьюсида.
«Биз Россияни тутиб турувчи омил сифатида Германия ва иттифоқчиларнинг Қора денгиздаги ҳарбий иштирокини кучайтиришимиз керак», деди Порошенко.
Унинг сўзларига кўра, «Россиянинг тажовузкор ҳаракатларига тоқат қилиб бўлмайди. Халқаро ҳамжамият ва бирлашган Европа Россияга нисбатан босимни кучайтиришлари шарт».
Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин мамлакат ҳукумати Украинадаги қатор портларни Россия кемалари учун ёпиб қўйиши мумкинлигини билдирганди.
Мавзуга оид
12:19 / 20.02.2024
Липецкда Порошенконинг қандолат фабрикаси миллийлаштирилди
17:16 / 17.03.2019
Порошенко: Агар қайта сайлансам, Украинанинг НАТОга аъзолиги масаласини кўтараман
17:27 / 10.12.2018
Порошенко ноябрь ойида қанча маош олгани маълум қилинди
18:49 / 24.11.2018