Жаҳон | 15:49 / 04.12.2018
10879
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Бешинчи флоти қўмондони ўз жонига қасд қилган

Фото: REUTERS

АҚШ Бешинчи флотининг раҳбари Скотт Стирни Баҳрайндаги қароргоҳида ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда CNN телеканали ҳарбий-денгиз амалиётлари бошлиғи, адмирал Жон Ричардсонга асосан хабар бермоқда.

Унинг қайд этишича, ҳозирги пайтда қўмондоннинг ўлими юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмаяпти.

Ричардсон рўй берган ҳодисанинг бошқа тафсилотларини очиқламаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳрайнда АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Бешинчи флоти қўмондони Скотт Стирни жонсиз ҳолда топилганди.

Стирни 1984 йилдан ҳарбий учувчи бўлиб хизмат қилган. АҚШ ҳарбий контингентининг Афғонистондаги фаолиятида иштирок этган. Бешинчи флотга 2018 йил майидан қўмондонлик қила бошлаган. Бир қатор медаллар билан тақдирланган.

Баҳрайн АҚШ Бешинчи флотининг асосий жойлашиш пункти ҳисобланади.

Мавзуга оид