Жаҳон | 10:47 / 04.12.2018
8572
1 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби ва Саудия Арабистони шаҳзодаси Қошиқчи ишини муҳокама қилди

Фото: Anadolu Agency

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд G20 саммити доирасида журналист Жамол Қошиқчи ишини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу ҳақда БМТ бош котиби расмий вакилининг ўринбосари Фархон Ҳақ маълумот берган.

«Бош котиб Қошиқчи иши юзасидан барча тафсилотлар шаффоф ва тушунарли бўлиши зарурлигини эслатди. Шунингдек, у ушбу ҳодисада айбдор бўлганларнинг барча жавобгарликка тортилиши муҳим эканини айтди», - деди Ҳақ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Саудия Арабистони Қошиқчи иши бўйича ҳеч қандай маълумот бермаганини маълум қилганди.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлининг билдиришича, Ар-Риёд терговда ҳамкорлик қилиш истаги ҳақидаги баёнотга қарамай, журналист Жамол Қошиқчи иши бўйича маълумотни Анқара билан бўлишмаяпти.

Мавзуга оид