Лукашенко ва Путин газ нархи ҳақида тортишиб қолди
Россия ва Беларусь президенти Владимир Путин ҳамда Александр Лукашенко Евроосиё иқтисодий иттифоқи йиғилиши вақтида газ нархининг шаклланиши масалаларини муҳокама қилди. Тадбир «Россия 24» телеканали томонидан трансляция қилинмоқда.
Лукашенконинг айтишича, беларуслик истеъмолчилар учун ҳар минг кубометр газ нархи 130 долларни ташкил этади. Шу билан бирга, Россия қўшни ҳудудларида эса (масалан, Смоленск областида) фақатгина 70 доллар туради.
Бунга жавобан Путиннинг билдиришича, агар Россия Беларусга газни бозор нархида сотганида, унда унинг нархи 130 доллар эмас, балки 200 доллар бўларди. Шундан сўнг, у бу масалани ёпиқ режимда муҳокама қилиш таклифи билан чиқди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятининг умумий орбитал гуруҳини яратиш таклифи билан чиққанди.
Мавзуга оид
22:35 / 11.11.2024
«Трамп билан ҳам, Ғарб етакчилари билан ҳам мулоқот режаланмаяпти» — Песков
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
12:57 / 11.11.2024