Жаҳон | 20:50 / 10.12.2018
14191
2 дақиқада ўқилади

Украина Керчь бўғозидаги воқеа бўйича маълумотларни махфийлаштирди

Фото: life.ru

Украина мудофаа вазирлиги Украина оммавий ахборот воситаларига Керчь бўғозида ноябрь охирида украин кемаларининг Россия сув ҳудудига ноқонуний кириб бориши билан боғлиқ юз берган воқеа бўйича маълумотларни тақдим қилишдан бош тортди.  

Украина мудофаа вазирлигининг ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Игор Воронченко томонидан имзоланган жавобида айтилишича, журналистлар сўраган маълумот мамлакатнинг мудофаа соҳасидаги давлат сирини ўз ичига олувчи маълумот ҳисобланади.  

Украина раҳбарияти бунгача ҳарбий кемаларининг Керчь бўғозидан ўтиши тинч миссия бўлганини таъкидлаб келган. 

Россия томонининг фикрича, Украина иғвогар ҳаракатлар содир этгани фош бўлишини истамаяпти. Бу ҳақда Қрим жамоатчилик палатаси раҳбари ўринбосари Александр Форманчук айтиб ўтди. 

«Улар иғвогар ҳаракатлар нуқтаи назаридан уларни фош қиладиган маълумотларни ошкор қилмоқчимас. Улар таҳлил нуқтаи назаридан Киев учун ёқимсиз бўладиган маълумотни яширишмоқчи», деб айтган Форманчук.

Унинг айтишича, Киевнинг бу қарори катта аҳамиятга эга эмас. «Биз Украина тўлақонли флотга эга эмаслигини, ҳарбий-денгиз кучлари етарлича жиддий эмаслигини биламиз. Бироқ улар шу оз нарсадан ҳам иғво мақсадида фаол фойдаланишмоқда», деб изоҳ берган Қрим вакили.

Мавзуга оид