5 кунда 2,6 млрд сўмлик автомобиль рақамлари сотилди
Жорий йилнинг 3 декабрдан 7 декабргача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 703,8 млрд сўмлик битимлар тузилди, деб хабар бермоқда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати.
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 695,8 млрд сўмдан 599,6 млрд сўмга тушди. Сотувлар бўйича биринчи ўринни қурилиш материаллари 18,2% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда нефть маҳсулотлари жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 15,9%ни эгаллади. Кейинги ўринлардан чорвачилик учун ем 13,1% улуш билан, 9,0% улуш билан пахта толаси жойлашди.
Авторақамлар бўйича онлайн аукцион
Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 629 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,6 миллиард сўмдан ошди.
Савдолар натижасида битимларнинг қарийб 22% биринчи тоифадаги авторақамларга, 48% иккинчи ва 30% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 22%га тенг. Кейинги ўринда Самарқанд вилоятининг автоҳаваскорлари 12% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Фарғона вилоятининг автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 10%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 56%га тенг.
Мавзуга оид
11:38 / 13.11.2024
Тошкентда пулли "парковка"лар ташкил этиш учун аукцион ўтказилади
18:43 / 16.08.2024
Тошкентда АҚШ элчихонаси эски хизмат автомобиллари аукциони қолдирилди
11:29 / 14.08.2024
Тошкентда 230 та қоидабузарлик қилган аёл ҳайдовчининг Lacetti’си хатланиб, аукционда сотиб юборилди
13:25 / 21.05.2024