Ўзбекистон | 23:06 / 13.12.2018
6271
2 дақиқада ўқилади

Халқаро меҳнат ташкилоти бош дирeктори Ўзбекистонга келди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2018 йилнинг 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов мамлакатимизга ташриф буюрган Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директори Гай Райдер билан учрашди.

Батафсил мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббусига кўра амалга оширилаётган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси мамлакатни янги инновацион ва индустриал ривожланиш даражасига кўтаришда муҳим роль ўйнайди ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича ўзига хос “Йўл харитаси” ҳисобланади.

Гай Райдер томонидан ХМТ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги икки йилда сезиларли мустаҳкамлангани ва чинакам шерикликка айлангани алоҳида қайд этилди. Ҳозирда томонлар Ўзбекистонда болалар меҳнати муаммоси тўлиқ бартараф этилгани ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида сезиларли муваффақиятга эришилгани тўғрисида гапиришлари мумкинлигини ХМТ бош директори яна бир бор тасдиқлади.

Таъкидланганидек, ХМТ мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаши ва мамлакатимиз билан ижтимоий масалаларни ҳал этишга қаратилган қатор қўшма лойиҳаларда иштирок этишга Ўзбекистон томони катта аҳамият беради.

Учрашувда икки томон ҳам муайян йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлиги тасдиқланди.

Мавзуга оид