Жаҳон | 20:47 / 14.12.2018
16140
1 дақиқада ўқилади

2018 йилнинг энг ёмон пароллари маълум қилинди 

Фото: blog.ukrnames

SplashData компанияси 2018 йилнинг энг ёмон паролларини эълон қилди. Рейтингда анча йиллардан бери энг юқори поғонани эгаллаб келаётган “123456” пароли етакчилик қилмоқда. 

Кейинги ўринларда password, 123456789, 12345678, 12345, 111111, 1234567, sunshine, qwerty ва iloveyou пароллари келмоқда.

Шунингдек, энг оммалашган пароллар қаторидан 666666, admin, princess, welcome, monkey ва donald ҳам ўрин олган. Рейтингга умумий ҳисобда фойдаланувчилар орасида энг оммалашган 100 та парол киритилган.

Мавзуга оид