Жамият | 18:57 / 17.12.2018
20028
3 дақиқада ўқилади

Нон ва қандолат маҳсулотлари савдо ярмаркасига марҳамат!

25-27 декабрь кунлари пойтахтимиздаги «Ўзкўргазмасавдо» мажмуида «Нон ва қандолат маҳсулотлари байрами – 2018» савдо ярмаркаси бўлиб ўтади. Ярмарка «Нон – ризқ-рўзимиз!» шиори остида ўтказилмоқда.

Кўргазма майдони 3500 квадрат метрдан ортиқ.100 дан зиёд иштирокчи ўз маҳсулотини намойиш этади.

Меҳмонлар кўргазма-савдоларга қўйилган нон ва қандолатчилик маҳсулотларини татиб кўриши ва шу ернинг ўзида харид қилиши мумкин.Нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий хорижий технология ва ускуналар савдоси томошабинларга ҳам, харидорларга ҳам қизиқарли бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, кўргазма-савдо меҳмонлари байрам дастурхони учун керакли масаллиқларни шу ернинг ўзида харид қилиши учун барча имкониятлар яратилган. Кўргазма-савдо павильонларида пойтахт аҳолиси ва шаҳримиз меҳмонлари учун барча турдаги озиқ-овқат (нон ва қандолатчилик, турли пишириқлар, янги сабзавот ва мевалар, гўшт, сут ва бошқалар) маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдоси ташкил этилади.

Кўргазма-савдо бўлимлари

Нон ва нон маҳсулотлари – юздан зиёд турдаги оби нон, ширмой нон, патир, кулча ва ҳоказолар; ошхона жиҳозлари.

Қандолатчилик маҳсулотлари:

·    Турли пишириқлар, ширинликлар, конфет ва шоколадлар, мураббо, мармелад, бисквитлар, печенье ва бошқалар.

·    Кўргазмага қўйилган технологик ускуналарда нон ва қандолатчилик маҳсулотлари томошабинлар иштирокида тайёрлаб кўрсатилади.

Шунингдек:

- ун тегирмони (мини завод);

- мутахассисларнинг маслаҳати (маҳорат дарслари);

- масаллиқни тайёрлаш ва пишириш;

- маҳсулотни қадоқлаш намойиш этилади.

Ярмарка савдолари доирасида иштирокчилар ва меҳмонлар учун:

- турли танловлар ва машҳур санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари;

- болалар учун қўғирчоқлар савдоси;

- «Нон» ва «Қанд» мавзуларида болалар расмлари танлови (ғолибларга эсдалик совғалари топширилади).

Шунингдек, ярмарка-савдо меҳмонларига ўзларининг пазандалик санъатини намойиш қилиш имконияти яратилади. Ғолибларга иштирокчи корхоналар томонидан турли эсдалик совғалари топширилади.

Ярмарка савдоларига соҳа корхоналари, маҳаллий ва хорижий компания ва корпорациялар раҳбарлари, ресторан ва меҳмонхона бизнеси вакиллари таклиф этилган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида ушбу ярмарка байрамолди сайёҳлик дастурларига киритилган.

Ярмарка ташкилотчилари:

·    «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК;

·    «Ўздонмаҳсулот» АК

·    «Ўзкўргазмасавдо» МЧЖ;

·    «Ўзэкспомарказ» МЧЖ;

·    Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Манзил: Тошкент шаҳри, «Ўзкўргазмасавдо» павильони

Мўлжал: метронинг «Беруний» бекати

Телефон:
+99895-342-22-32
+99899-495-66-63

Telegram канал: t.me/uzexposervice
e-mail: uzexposervice@mail.ru

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид