Спорт | 10:28 / 18.12.2018
10963
1 дақиқада ўқилади

Клублар ўртасидаги ЖЧ қоидаларига «Реал»га тааллуқли кичик ўзгартиш киритилди

ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати қоидаларига ўзгартириш киритди. Бу ҳақда AS хабар қилмоқда.

Манбага кўра, ЖЧ финалида қизил карточка оладиган футболчилар еврокубоклардан битта ўйинга дисквалификация қилинади.

Қоида ҳозирда фақатгина «Реал»га дахлдор, чунки «қаймоқранглилар» ЖЧда Европа номидан тўп сураётган ягона клубдир. Демак, агар «Реал» ЖЧ финалига йўл олса ва унда жамоанинг қайсидир аъзоси майдондан четлатилса, у ЕЧЛнинг навбатдаги ўйинини ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ярим финалда Япониянинг «Кашима Антлерс» клуби билан беллашади. Баҳсда эртага – 19 декабрь куни бўлиб ўтади. Финалнинг иккинчи иштирокчиси бугун бўлиб ўтадиган «Ривер Плейт»-«Ал-Айн» баҳси натижасига асосан аниқ бўлади.

Мавзуга оид