Ўзбекистон | 21:45 / 05.01.2019
32776
2 дақиқада ўқилади

Янги виза турлари жорий қилинди

Kun.uz'да Ўзбекистонга ташриф буюрувчи хорижий фуқароларга турлича визалар тақдим этишни кўзда тутувчи таклифлар тайёрланиши ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистон Президентининг туризмни тезкор ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонига мувофиқ, қуйидаги янги виза турлари жорий қилинади:

1. «Vatandosh» – Асли ўзбекистонлик бўлган кишилар ва уларнинг оилалари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланган қариндошлари томонидан таклифнома бўлган ҳолатларда берилувчи икки йиллик виза.

2. «Studentvisa» – Ўзбекистон ҳудудида жойлашган таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижий талабаларга берилувчи бир йиллик виза, Республикадаги таълим вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари мурожаатига кўра расмийлаштирилади.

3. «Academicvisa» – Ўзбекистонда илмий-тадқиқот ва таълим фаолиятини олиб бориш истагида бўлган хорижликлар учун 3 ойдан 2 йилгача муддатга бериладиган виза, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, илмий-тадқиқот ташкилотлари, олий таълим муассасалари мурожаатига кўра берилади.

4. «Medicalvisa» – Ўзбекистонга даволаш-профилактика муассасалари таклифига биноан ташриф буюрувчи хорижий мамлакатлар фуқаролари учун 3 ойгача муддат учун бериладиган виза.

5. «Piligrimvisa» – сайёҳлик фаолияти субъектлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита сўровига кўра хорижий фуқароларга Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва диний-маънавий мероси ва анъаналарини ўрганиш учун 2 ойгача бўлган муддат учун берилувчи зиёрат визаси.

Мавзуга оид