Скрипалга қилинган суиқасднинг барча тафсилотлари аниқланди
Буюк Британия ҳукуматининг фикрича, Солсберида Россия ҳарбий разведкаси собиқ зобити Сергей Скрипалга нисбатан амалга оширилган суиқасднинг барча тафсилотлари аниқланди. Бу ҳақда The Telegraph ҳукуматдаги манбаларга асосан хабар бермоқда.
Улар маълумотига кўра, расмийларнинг Россия Бош штаби Бош бошқармаси (ГРУ) собиқ полковниги заҳарланиши ҳақида «барча билиш керак бўлган нарса» аниқланганига ишончи комил. Хабарда айтилишича, Британия томони Солсберида юз берган ҳодиса учун масъул шахсларнинг бутун занжиридан яхши хабардор. У, газета суҳбатдошларининг билдиришича, Россия раҳбариятига олиб боради.
Шунингдек, манбаларнинг нашрга хабар қилишича, Буюк Британия ҳукумати мамлакат ҳудудида ГРУ агентлари тармоғи фош этилган, деб ҳисоблайди, бироқ энди Россия Ташқи разведка хизмати томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳаракатлардан хавфсирамоқда. Лондондан билдиришларича, СССР ГРУ Биринчи бош бошқармаси вориси бўлган Ташқи разведка хизмати ГРУдан хавфлироқ ва анча профессионалроқ, шунинг учун ҳарбий разведкага қараганда кўпроқ таҳдид уйғотади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипаллар ҳарбий базада ушлаб турилгани тахмин қилинганди.
Мавзуга оид
00:10
Сунъий интеллект диабет ривожланиш хавфини ўнлаб йиллар олдин аниқлашга ёрдам беради
03:11 / 24.12.2024
Британия дронларга қарши янги турдаги радиочастотали қуролни синовдан ўтказди
18:56 / 22.12.2024
Британиялик ҳарбийлар оммавий равишда армиядан кетишни бошлади
21:42 / 19.12.2024