Жаҳон | 22:35 / 11.01.2019
36339
2 дақиқада ўқилади

Қаторасига 5 та операция ўтказган жарроҳ навбатдагиси вақтида ухлаб қолди

Фото: WeChat

Хитойлик жарроҳ Луо Шанпенг 20 соат бетиним ишлаб, 5 та мураккаб операция ўтказгач, навбатдаги операция вақтида иш жойида ухлаб қолди. Ҳамширалардан бири уйқудаги жарроҳни суратга олиб, суратни ижтимоий тармоқда жойлаштиргач, у оммалашиб кетди.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, Гуйчжоу вилоятидан бўлган жарроҳ 5 та операция ўтказиб, энди дам олмоқчи бўлганда шифохонага қўли гўштқиймалагичда бурдаланиб кетган эркак олиб келинган. Жарроҳ операцияни кейинга қолдириш мумкинмаслигини тушунган ва ўта толиққанига қарамай беморга ёрдам беришга бел боғлаган. Охир-оқибат шифокор бемажолланиб, жарроҳлик столи ёнида беморнинг тикилган қўлини ушлаганча донг қотган.

“Мен бирозга кўзимни юмиб, дам олмоқчи эдим. Аммо ухлаб қоламан деб кутмагандим”, деб айтган жарроҳнинг ўзи.

WeChat ижтимоий тармоғида тарқалган сурат фойдаланувчиларни ҳайратлантирган. Уларни жарроҳ уйқусида ҳам беморнинг тикилган қўлини тўғри ушлаб турганига таҳсин айтишган. Кейинроқ операция муваффақиятли ўтгани ва бемор тузалаётгани маълум бўлган.

 

Мавзуга оид