Иқтисодиёт | 16:03 / 17.01.2019
34897
9 дақиқада ўқилади

2019 йил учун прогноз: "Қайноқ сув"дан чиқиш

Катта иқтисодчи Баррет Купелян Global Economy Watch’нинг 2019 йилда жаҳон иқтисодиётида олд қаторларга кўтарилиш учун кутилаётган прогнозлари билан бўлишди.

Баррет Купелян

"2019 йил учун уч шундай мавзуни аниқладик:

Глобал ўсиш секинлашади. 2016 йилнинг охиридан 2018 йилнинг бошига қадар жаҳон иқтисодиёти мини-бум (кичик ўсиш)ни бошдан кечирди, йирик иқтисодиётларда ўсиш кузатилди, бу босқич якунланди. 2019 йилда Катта Еттилик мамлакатлари узоқ муддатли ўртача кўрсаткичларига қайтиши кутилмоқда. АҚШда солиқ-бюджет соҳасининг рағбатлантирилиши кучсизланиши эҳтимоли бор, нисбатан юқори фоиз ставкалари истеъмол харажатларини пасайтириши мумкин, кучли доллар эса аввалгидек тоза экспортни орқага тортади. Ўсиш мўътадил - 2018 йилдаги 2,8 фоиздан 2019 йилда 2,3 гача бўлиши кутилмоқда. Евроҳудуддаги жаҳон савдосидаги ва Brexit билан боғлиқ таранглик салбий таъсир кўрсатади. Бу вақтда Европа Марказий банки ўсишни камроқ қўллаб-қувватлайди, зеро унинг Миқдорий юмшатиш сиёсати тугамоқда. Хитойдаги ўсиш ҳам 2018 йилга нисбатан секинлашиши кутилмоқда. Ҳукумат секинлашув минимал даражада бўлишига ҳаракат қилса-да, АҚШдаги тарифларнинг таъсири ва қарздорлик даражасини назорат қилиш зарурати ўсиш суратларининг ҳеч бўлмаганида бироз мўътадиллашувига олиб келади. Бозори шаклланаётган мамлакатлар валюталари кучли АҚШ доллари томонидан вақти-вақти билан босимга учраши мумкин, бироқ йил давомида таъсир камаяди, бу АҚШ иқтисодиёти секинлашганида ойдинлашади.

Ишчилар ва иш ҳақи биринчи ўринга чиқади. Иқтисодий ривожланган мамлакатларда иш ўринларини яратиш секинлашса ҳам, меҳнат бозорларига босим давом этади. Бу маошни ошириши мумкин, бироқ истеъдодлар етишмовчилигини тўлдирмоқчи бўлган компаниялар учун муаммолар туғдиради. 2019 йилда иш ўринларини яратиш юқори суръатни сақлаб келаётган АҚШ ва Германияда ишсизлик даражаси бироз пасайиши кутилмоқда. Бироқ бошқа кўплаб мамлакатлар тузилмавий даражага етганликни намойиш этиши мумкин. Бунга Канада мисолида исбот мавжуд, у ерда ишсизлик 2017 йилнинг охирида 5,8 фоиз билан 40 йиллик минимум кўрсаткичга етди, бироқ пасайишни давом эттира олмади, бу эса ўз навбатида иш ҳақи суръатининг жадаллашишига олиб келди. Нидерландия, Дания ва Бельгия каби бошқа мамлакатлар шунга мувофиқ даражаларга яқинлашмоқда, уларда ишсизлик даражасини пасайтириш суръатлари кескин секинлашмоқда. 2019 йилнинг охирига келиб Brexit тартибга солинишини назарда тутиб, Буюк Британия ишсизликнинг деярли ҳозирги даражада бўлишини кўриши мумкин, бироқ тартибли “келишувга эриша олмаслик” ишсизликнинг сезиларли даражада ўсишига олиб келиши хавфи бор.

Савдо можаролари чуқурлашади. Савдо урушлари 2019 йилда ҳам давом этиши кутилмоқда. Бу эса сиёсатчилар ва корхоналар учун ноаниқликни келтириб чиқариши мумкин. Сиёсатчилар истиқболли тарифларнинг инфляция ўсишига таъсирини баҳолашга ҳаракат қилса, корхоналар уларнинг таъминот занжирлари ва истеъмолчиларга таъсирини юмшатишга интилади. Тарангликнинг асосий йўналиши ҳойнаҳой АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо бўлиб қолади, бироқ унинг янада кенгроқ савдо можаросига айланиш эҳтимоли ҳам мавжуд. Шундай экан, корхоналар ҳам турли сценарийларни режалаштиришига тўғри келади.

АҚШ давлат бюджетининг дефицити яна 1 триллион доллардан ошади

Бюджет дефицити ошишда давом этиши ва 2019 йилда 2012 йилдан бери илк марта 1 триллион доллар кўрсаткичидан ортиши эҳтимоли бор. Бунга 2017 йилнинг охирида Конгресс томонидан қабул қилинган солиқларнинг пасайиши ва давлат департаменти харажатларининг юқори лимитлари сабаб бўлиши мумкин. 1 триллион доллар миқдоридаги дефицит ҳукумат 2019 йилда солиқ ва бошқа харажатлар шаклида оладиган даромадга нисбатан кунига 3 миллиард доллар кўпроқ сарфлашини англатади. Таққослаш учун, ўз ҳажмига кўра АҚШникига ўхшаш бўлган Европа Иттифоқи ялпи давлат иқтисодиёти бюджет профицитига эга бўлган айрим иқтисодиётлар (Германия, Нидерландия, Греция) билан АҚШ дефицитининг бор-йўғи деярли бешдан бир қисмини ташкил этадиган дефицит кўрсаткичига эга бўлади.

2019 йил тарихдаги энг қайноқ ўнта йилдан бири бўлади

Иссиқлик газларининг чиқарилиши кўрсаткичи бутун дунё бўйича рекорд даражада юқори ҳароратни келтириб чиқаради, шу билан бирга, фавқулодда иқлимий ҳодисаларга сабаб бўлади. Бутунжаҳон метеорология ташкилоти томонидан ўтказилган таҳлил натижалари 2017 йилда ҳароратнинг глобал кўрсаткичи 1850-1900 йиллардаги саноат даври ўртача кўрсаткичидан 1,1 даражага баланд бўлганини кўрсатди. Бу эса 2015 йилда иқлим ўзгаришига доир Париж шартномаси билан глобал исишнинг 2 даражадан ошмаслиги белгиланган кўрсаткичнинг ярмидан ошганини англатади. Munich Re суғурта компанияси маълумотларига кўра, 2017 йилда табиий офатлардан кўрилган жами зарар 320 миллард долларга етган ва рекорд кўрсаткични қайд этган.

Бутунжаҳон метеорология ташкилоти томонидан глобал иқлим тўғрисидаги йиллик ҳисоботи маълумотларига кўра, 2019 йил 2017, 2016, 2015, 2014, 2013, 2010 ва 2009 йиллар қатори тарихдаги энг иссиқ ёз фасли рўйхатига қўшилиши кутилмоқда (2018 йил маълумотлари ҳали эълон қилинмаган).

40 га яқин мамлакат ишчи кучи қисқарганига гувоҳ бўлади

Ўттиз йил муқаддам мамлакатнинг меҳнатга лаёқатли аҳолисини қисқартиришга одатда уруш ёки жиддий фуқаролик инқилоблари сабаб бўлар эди, буни Либерия ва Югославия мисолида кўриш мумкин. Бироқ бундай иқтисодиётлар сони ўша вақтдан буён ҳар ўн йилда аҳолининг қариши ва туғилиш даражасининг пастлиги сабаб 1999 йилда - 16 тагача, 2018 йилда эса 39 тагача ошди. Жаҳон банки маълумотларига кўра, G20'нинг етти мамлакати ҳамда бунга қўшимча равишда Австрия, Португалия ва Испания каби йирик иқтисодиётларда ишчи кучи сони қисқармоқда. Бироқ Шарқий Европа қисқараётган ишчи кучининг глобал халқаси бўлиб қолмоқда. Шимолий денгиз бўйлаб Германияга саёҳат қилиш, Грециядан Эгей денгизи, ундан жануб ва шарққа томон ҳаракатланиш, кейин эса шимол томонга бурилиб Москвага, ваниҳоят ғарбга, Германиянинг Болтиқ денгизидаги қироғоқ бўйи билан якунлаш, 23 мамлакат бўйлаб ҳаракатланиш мумкин. Уларнинг барида ишчи кучи сони қисқармоқда.

Бу халқа 2019 йилда Нидерландия ва Белгияни ҳам ўз таркибига киритиб, кенгайиш эҳтимоли бор. Ишчилар сонининг камайиши иқтисодиёт учун муаммодир. Доимий иш қувватини сақлаш учун иш самарадорлигини ошириш лозим. Давлат молиялаштируви кам сонли иштирокчилардан олиниши лозим. Агар ишчи кучининг қисқаришига жамият вакилларининг қариши сабаб бўлаётган бўлса, кексаликда қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган қариялар кўп бўлади. Узоқни кўра билувчи ҳукуматлар кекса ёшдаги ишчиларини узоқроқ муддат ишчи кучи сифатида сақлаб қолиш борасида бош қотиради деган фикрдамиз.

Буюк Британия дунёнинг йирик иқтисодиётлари рейтингида пасаяди

Буюк Британия Халқаро валюта фонди (ХВФ) томонидан 2018 йилда АҚШ долларининг бозор айирбошлаш курсига кўра йириклиги бўйича дунёнинг бешинчи иқтисодиёти ҳисобланар эди. ХВФ прогнозлари ва бизнинг асосий сценарийларимиздан келиб чиқиб, 2019 йилда у Ҳиндистон ва Франциядан ҳам илгарилаши мумкин. Ана шу ўзгаришлардан бири доимий бўлиши мумкин. Ҳиндистон аҳолиси кўплиги, демографияси қулайлиги ва ЯИМнинг бошланғич кўрсаткичи сабаб юқори салоҳиятга эга дунёдаги энг тез ўсаётган йирик иқтисодиёт ҳисобланади. Шу боис яқин ўн йилликда Ҳиндистон ЯИМнинг жаҳон лигаси жадвалида ўсишда давом этиш эҳтимоли юқори. Бироқ Буюк Британия ва Франция сўнгги ўн йилликда ривожланиш даражасининг ўхшашлиги ва аҳоли сонининг деярли тенглиги сабаб ўзаро ўрин алмашиб келган. Франция вазиятининг 2019 йилда яхшиланиши евронинг фунтга нисбатан кучини сақлаб қолишга ва кўпроқ Brexit'га боғлиқ.

2019 йил учун истиқболли прогнозлар

Францияда июнь-июль ойларида аёллар ўртасида ўтказиладиган чемпионатда АҚШнинг амалдаги чемпионлари ўз унвонларини ҳимоя қилишади. Мезбонлар, Англия ва Германия ўзлариниинг йирик рақибларини намойиш этади.

Буюк Британияда онлайн-шоппинг илк марта чакана савдоларнинг умумий ҳажмидан 20 фоизга ортади. Интернет орқали савдо ўсади, одатдагидек ноябрь ойида рекорд натижани қайд этади.

Африканинг икки йирик мамлакатида сайловлар бўлиб ўтади: Нигерия (февраль) ва Жанубий Африка (май). Бироқ бошқарувдаги муаммолар ҳар икки мамлакатда ҳам ўсиш уларнинг узоқ муддатли ўртача кўрсаткичидан паст бўлишини билдиради – Нигерияда - 2,5 фоиз ва Жанубий Африкада - 1,6 фоиз.

АҚШда ишбилармонлик циклининг энг узоқ кенгайиши 2019 йилнинг июль ойида қайд этилади. 2009 йил ўрталарида бошланган ўсиш даври 1991 йилдан 2001 йилгача давом этган кенгайиш давомийлигидан ортади, бироқ 2020 ёки 2021 йилда бу якунланиши мумкин".

Мавзуга оид