Фан-техника | 09:01 / 17.01.2019
4797
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Huawei’ни тижорат сирларини ўғирлашда гумон қилмоқда
АҚШ прокуратурасининг фикрича, Хитойга тегишли Huawei компанияси ходимлари тижорат сири бўлган T-Mobile компаниялар гуруҳи маълумотларини ўғирлаган. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Huawei’даги номи ошкор этилмаган шахслар T-Mobile’нинг АҚШдаги бўлинмаси смартфонларни синаш учун фойдаланувчи технологияни ўғирлаб кетган.
Аввалроқ, Bloomberg агентлиги Huawei иши фонида Хитой давлат компаниялари АҚШга сафар қилишдан тийилишни тавсия этгани ҳақида хабар тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Huawei асосчиси Хитой фойдасига жосуслик қилишдаги айбловни рад этганди.
Мавзуга оид
20:47 / 02.10.2024
Мулойим дуранг – АҚШ вице-президентлигига номзодлар дебат ўтказди
12:30 / 02.10.2024
АҚШ Су-35'нинг Аляска яқинидаги «хавфли манёври»ни танқид қилди
23:47 / 01.10.2024
Байден америкалик ҳарбийларга Исроилга ёрдам беришни буюрди
20:41 / 01.10.2024