Ўзбекистон | 10:51 / 18.01.2019
8103
2 дақиқада ўқилади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йилга устувор вазифаси белгиланди

Банд бўлмаган аҳолини, айниқса, ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, шунингдек, касбий малакалар бериш ва тасдиқлашнинг умуммиллий тизимини жорий этиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йилдаги устувор вазифаси ҳисобланади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармонида айтилган.

Белгиланишича, фуқаролар, айниқса, ёшлар томонидан ўз малакасини ошириш учун таъсирчан рағбатлантирувчи омиллар яратиш, шу жумладан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тузилмасига кирувчи касб-ҳунар коллежлари негизида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида банд бўлмаган аҳоли ва ишсиз фуқаролар учун ўқитиш марказларини ташкил этиш ҳисобига замонавий ўқув ва ишлаб чиқариш технологияларига таянган касбга ўқитишни йўлга қўйиш ва касбий малакани баҳолашни назарда тутувчи касбий малакалар умуммиллий тизимини жорий этишга асосий эътибор қаратилиши лозим.

Мавзуга оид