Жаҳон | 12:30 / 20.01.2019
23841
1 дақиқада ўқилади

Россия ТИВ АҚШга минглаб авиапарвозлар бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирди

Фото: Meteovesti

Россия ташқи ишлар вазирлиги вазият-инқироз маркази Россия фуқароларини АҚШга минглаб авиапарвозлар бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақдаги хабар марказнинг расмий Twitter саҳифасида эълон қилинди.

Хабарда қайд этилишича, парвозларнинг бекор қилиниши Қўшма Штатларнинг марказий ва шимоли-шарқий қисмидаги кучли ёғингарчилик ва қор бўронлари билан боғлиқ.

Бундан ташқари, таъкидланишича, Нью-Жерси ва Пенсильвания штатларида ёмон об-ҳаво шароитлари боис фавқулодда вазият жорий этилган.

Мавзуга оид