Ўзбекистон терма жамоасининг Австралияга қарши бошланғич таркиби эълон қилинди
Бугун, 21 январь куни Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги нимчорак финалида Австралияга қарши майдонга тушади. Айни пайтга келиб Ўзбекистон термасининг бошланғич таркиби маълум бўлди.
Kun.uz мухбирининг Ал-Айндан хабар қилишича, Австралия ва Ўзбекистон ўйинни қуйидаги таркиблар билан бошлайди:
АВСТРАЛИЯ: 1. Мэтю Райан – 2. Милош Дегенек, 4. Раян Грант, 5. Марк Миллиган (сардор), 16. Азиз Беҳич, 20. Трент Сейсбёри – 9. Жейми Макларен, 15. Крис Икономидис, 22. Жексон Ирвин – 21. Авер Мабил, 23. Том Рожич.
Захирадагилар: 12. Митчел Лангерак, 18. Даниэл Вукович – 3. Алекс Герсбах, 6. Мэтю Журман, 19. Жош Рисдон – 8. Массимо Луонго, 13. Жееймс Жегго, 17. Мустафо Аминий — 7. Мэтю Леки, 10. Робби Круз, 11. Эндрю Наббут, 14. Апостолос Жианну
Бош мураббий: Грэҳэм Арнолд (Австралия)
ЎЗБЕКИСТОН: 1. Игнатий Нестеров – 5. Анзур Исмоилов, 6. Давронбек Ҳошимов, 13. Олег Зотеев, 20. Ислом Тўхтахўжаев – 9. Одил Аҳмедов (сардор), 17. Достонбек Ҳамдамов, 19. Отабек Шукуров — 11. Жалолиддин Машарипов, 14. Элдор Шомуродов, 22. Жавоҳир Сиддиқов
Захирадагилар: 12. Санжар Қувватов, 21. Ўткир Юсупов – 2. Акмал Шораҳметов, 3. Достонбек Турсунов, 4. Фаррух Сайфиев, 15. Егор Кримец – 8. Икромжон Алибоев, 16. Азизбек Турсунбоев, 18. Фозил Мусаев, 23. Одилжон Ҳамробеков – 7. Сардор Рашидов, 10. Марат Бикмаев
Бош мураббий: Эктор Купер (Аргентина)
Учрашувни қуйидаги ҳакамлар бошқариб боради:
Бош ҳакам: Абдурраҳмон ал-Жассим (Қатар);
Қанот ҳакамлари: Толиб Салим ал-Маррий (Қатар), Сауд Аҳмад ал-Мақола (Қатар)
Юза чизиғидаги ҳакамлар: Хамис Муҳаммад ал-Маррий (Қатар), Аҳмад Абу бакир ал-Коф (Уммон)
Ёрдамчи ҳакам: Жон Чиа (Сингапур)
Учрашув Ал-Айндаги «Халифа бин Зайд» стадионида Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади. Унда Ўзбекистон миллий термаси оқ, Австралия эса сариқ рангли либосда ҳаракат қилади. Баҳсни қатарлик Абдулраҳмон Ал-Жассим бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Ўйинни «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс ғолиби чорак финалда БАА-Қирғизистон жуфтлигида зафар қучган терма жамоа билан ўйнайди. Бу ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 22:00да старт олади.
Мавзуга оид
04:42 / 10.09.2023
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон сафарда АҚШга мағлуб бўлди
02:17 / 04.12.2022
ЖЧ-2022. Аргентина Австралияни мағлуб этиб чоракфиналга йўл олди, Месси юбилей ўйинида гол урди
02:11 / 23.11.2022
ЖЧ-2022. Франция Австралияни йирик ҳисобда енгди, Жирудан дубль, Мбаппе ва Рабьодан гол+ассист
22:31 / 14.06.2022