Фан-техника | 15:55 / 23.01.2019
41515
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг митти автомат намойиш қилинди

Фото: Sig Sauer

Қурол ишлаб чиқарувчи Sig Sauer компанияси мўъжаз MPX Copperhead автомати тасвирланган видеони намойиш этди.

Қуролнинг узунлиги 37 сантиметр атрофида, оғирлиги икки килограмм, калибри 9 миллиметр.

Компания автоматни икки турда фуқаролар ва ҳарбийлар учун ишлаб чиқарган, деб ёзади The Drive портали. Биринчи турдаги қурол тўппонча сифатида хизмат қилса, ҳарбийлар учун мўлжалланган қуролда қўшимча опциялар мавжуд, масалан унга овоз пасайтиргич ўрнатиш, ўқ отиш режимини ўзгартириш мумкин.

MPX Copperhead автомати нархи 1600 долларни ташкил этади.